Yangiliklar
Sayt xaritasi      
Qushbegi ko'chasi, 18 100022 Toshkent
+998 71 250 52 21 Malumot uchun telefon
 

Ҳурматли акциядорлар! «Республика кўп тармоқли агросаноат биржаси» Акциядорлик жамияти Биржа кенгаши 2018 йил учун жамиятнинг молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилишини чақирилиши тўғрисида Сизларни хабардор этади.

30052019

Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилиши 2019 йил 28 июнь соат 11:00га тайинланган, манзил: Тошкент шаҳри, Қушбеги кўчаси, 18 уй.
2019 йил 28 июндаги жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишининг
КУН ТАРТИБИ
1. 2018 йил учун жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
2. 2018 йил учун жамият Бош директорининг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
3. 2018 йил учун жамият бухгалтерлик балансини, даромад ҳисобларини ва зарарларини тасдиқлаш.
4. 2018 йил учун жамият биржа кенгаши Раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамият ревизорининг 2018 йил учун молиявий хўжалик фаолияти текшируви якунлари бўйича ҳулосасини тасдиқлаш.
6. Аудиторлик ташкилотининг 2018 йил учун жамият молиявий хўжалик фаолияти аудиторлик текшируви якунлари бўйича ҳулосасини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг 2018 йил учун молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича соф даромадини тақсимлаш, дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш шакли.
8. 2019 йилга аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига хақ тўловининг максимал миқдорини белгилаш.
9. 2019 йилга жамият Биржа кенгашига аъзоларни сайлаш.
2019 йилга жамият ревизорини белгилаш.
11. 2019 йилга жамият ижро органига раҳбар сайлаш.
Акциядорлик жамияти Биржа кенгаши 2018 йил учун жамиятнинг молиявий хўжалик фаолияти якунлари бўйича акциядорларнинг йиллик ҳисобот йиғилишини чақирилиши тўғрисида Сизларни хабардор этади.
Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилиши маълумотлари ва материаллари билан жамият Биржа кенгаши котибиятида танишиб чиқиш мумкин, манзил: Тошкент шаҳри, Қушбеги кўчаси, 18 уй.
Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилиши овоз бериш бюллетенлар билан амалга оширилади.
Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар ўзларда паспорт бўлиши , вакилларда эса паспорт ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилган ишончномалари бўлиши шарт.
Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишида иштирок этишга ҳозирланган ишончномали вакиллар Биржа кенгаши котибиятига ўзларининг ишончномаларини Жамият акциядорларининг йиллик ҳисобот йиғилишидан уч кун аввал тақдим этишлари шарт.

Биржа кенгаши
Раиси Ш. Юсупджанов

RKTAB HAQIDA

Tаshkil topgаn yil – 1991 yil. Rеspublikа ko'p tarmoqli agrosаnoаt tovar xom-ashyo birjаsi (RKTАSB) 1992 yildа jаhon birjаlаri mа'lumotnomаsigа kiritilgаn, 1998 yildаn boshlаb MDH mаmlаkаtlаri tovаr vа oziq-ovqаt birjаlаri uyushmаsining а'zosi hisoblаnаdi.

Aloqalar

Kushbegi yul., 18
100022 Toshkent
Bizni qanday topish mumkin
 
+998 71 250 52 21

+998 71 250 10 05

info@exchange.uz